Тошкент шаҳрида таровиҳ намози ўқиладиган масжидлар яқинида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
10 мартдан бошлаб, ҳар куни соат 19.00 дан 00.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Жумладан,
Мирзо Улуғбек туманида:
- Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.
Бектемир туманида:
- Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Ҳусайин Бойқаро кўчасига қадар.
Яшнобод туманида:
- Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
- Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар;
Миробод туманида:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги Қуйлиқ – Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
- Қўйлиқ ота масжиди ТХАЙ – Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар;
Сергели туманида:
- Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар;
- Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели – Нўғайқўрғон КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача;
Яккасарой туманида:
- Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ – Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ – Қушбеги чорраҳасигача;
- Яккасарой масжиди Шота Руставели – Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой – Боғу бўстон чорраҳасигача;
- Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар;
Янгиҳаёт туманида:
- Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ – Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар;
















