Якунланаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеаларидан бири сифатида Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси Жером Пауэлнинг АҚШ Конгрессидаги ярим йиллик ҳисоботини келтириш мумкин. Чунки АҚШ ҳукумат вакилларининг ФЗТ раисига берган муҳим саволи, яъни нега инфляция пасайган бир пайтда монетар сиёсатни юмшатиш ҳали ҳам бошланмаганлиги бозор иштирокчиларини жуда ҳам қизиқтираётган эди. Кейингиси эса Қўшма Штатлардаги - ишсизлик даражаси. Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич феврал ойида 0,2 фоизга кўтарилиб, 3,9 фоизни ташкил этган.
Jahon Insights канали экспертлари 4 мартдан 8 мартгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
S&P500 – 5123,6 (ҳафта бошидан -0,26 фоиз, йил бошидан +7,42 фоиз);
NASDAQ – 18018,4 (ҳафта бошидан -1,55 фоиз, йил бошидан +7,09 фоиз);
DJI – 38722,7 (ҳафта бошидан -0,93 фоиз, йил бошидан +2,72
фоиз).
АҚШ фонд индекслари бир неча ҳафталик мунтазам ўсишдан кейин, март ойининг дастлабки тўлиқ ҳафтасини кичик коррекция билан бошлаб берди. Хусусан, 500 та энг йирик компаниялардан таркиб топган S&P500 индекси 14 пунктга, NASDAQ индекси 285 пунктга, Dow Jones индекси эса 365 пунктга қисқарди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2178,9 доллар(ҳафта бошидан +5,64 фоиз, йил бошидан +5,64 фоиз);
- Кумуш – 24,3 доллар (ҳафта бошидан +2,37 фоиз, йил бошидан +2,37 фоиз);
- Алюминий – 2229,6 доллар (ҳафта бошидан 0 фоиз, йил бошидан -6,37 фоиз);
- Мис – 3,9 доллар (ҳафта бошидан +0,91 фоиз, йил бошидан -0,06 фоиз).
P.S: юқорида қимматбаҳо металларнинг 1 унцияси нархи кўрсатилган.
Аксарият қимматбаҳо металлар ҳафта давомида ўсиш суръатини тақдим этди. Олтин, кумуш ва мис мос равишда 97 доллар, 1,15 доллар ва 0,03 долларга ўсди, Алюминий эса тебранган ҳолда олдинги ҳафта кўрсаткичида ёпилди.
Нефт
- WTI – 77,78 доллар (ҳафта бошидан -2,47 фоиз, йил бошидан +11,86 фоиз);
- BRENT – 81,82 доллар (ҳафта бошидан -1,81 фоиз, йил бошидан +8,16 фоиз).
















