Россиянинг етти минтақасига тунда дронлар ҳужум қилди
Маҳаллий ҳокимият ва ОАВ маълумотларига кўра, Орел ва Нижний Новгород вилоятидаги нефт базаларида дрон ҳужумлари натижасида ёнғинлар содир бўлган. Россиянинг яна бешта ҳудуди дрон ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлди.
12 март, сешанбага ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари дрон ҳужумига учради. Шу тариқа, Воронеж, Курск ва Тула вилоятлари губернаторлари, шунингдек, Москва мэри ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган учувчисиз учоқлар ҳақида хабар берди. Белгород губернатори УУАдан тушган портловчи қурилмалар электр узатиш линияларига зарар етказганини, Орел ва Нижний Новгород яқинидаги нефт базаларига ҳужум уюштирилганини айтди.
Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, «портлашлар натижасида қурбонлар бўлмаган», етти қишлоқ электр таъминотисиз қолган.
Орёл вилояти губернатори Андрей Кличков Telegram’да «УУА қулаши» ҳақида ёзган ва «ёнилғи-энергетика комплекси объектига» ҳужум қилингани ва ёнғин чиққанини таъкидлаган. Орел вилояти ҳукумати матбуот хизматининг ТАССга маълум қилишича, Орел шаҳрида нефт сақлаш резервуари ёниб кетган, уни ўчириш учун 60 дан ортиқ киши ишламоқда.
«База» хабарига кўра, дрон Нижний Новгород вилоятидаги «Лукойл» нефт базаси ҳудудига ҳам қулаган, натижада у ерда ёнғин бошланган.
Пойтахт мэри Сергей Собяниннинг хабар беришича, Раменское шаҳар округида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва томон учаётган учувчисиз учоқни уриб туширган.
Мавзуга оид
01:17
Россияда ота-она қаровисиз қолган уч нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
23:30 / 26.11.2024
Кремл туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
15:46 / 25.11.2024