Қурилиш вазирлиги Янгиҳаётдаги воқеадан сўнг қурувчиларни такроран огоҳлантирди

Фото: Kun.uz
Тошкентдаги қурилиш объектида 23 ёшли йигит бошига қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этгани хабар қилинганди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди.
Маълум бўлишича, мазкур объект Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган.
Буюртмачи МЧЖ Давлат хизматлари агентлиги орқали Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Янги дархон» МФЙ ҳудудида 4 та 17 қаватли уй-жойлар қурилиши учун рўйхатдан ўтган. Кейинчалик қурилиш ишлари субпудратчи МЧЖга топширилган.
Қурилиш-монтаж ишлари ҳудудий инспекция ходимлари томонидан мунтазам назорат қилиб борилган. Хусусан, бажарилиши зарур бўлган 10 та ёзма кўрсатма берилган. Бироқ иш жараёнидаги эҳтиётсизлик сабаб 2024 йилнинг 11 март куни қурилишда ишлаб келаётган 2001 йилда туғилган Ш.Б.нинг бошига 14-қаватдан қолип-опалубка тушиб кетиши натижасида у вафот этган.
“Шу ўринда қурилиш объекти иштирокчилари, шунингдек, буюртмачи, пудратчи ва техник назоратчиларнинг қурилиш майдонларидаги ишчилар учун хавфсиз шароитларни яратиб беришга масъул эканликларини яна бир карра эслатиб ўтамиз. Зеро, меҳнат муҳофазасига амал қилиш билан содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкин”, дейилади вазирлик баёнотида.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

18:13 / 26.06.2025
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди

11:33 / 23.06.2025
Ўзбекистонда 1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

17:07 / 05.06.2025