Ўзбекистон | 15:50 / 15.03.2024
5368
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакили БМТнинг Женевадаги бўлими раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов кеча БМТнинг Швейцариядаги ваколатхонаси бош директори Татяна Валоваяга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Фото: Дунё

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ билан алоқалари ҳолати ва истиқболлари юзасидан қисқача фикр алмашилди.

Татяна Валоваянинг айтишича, Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорлиги сезиларли фаоллашган, шунингдек, Женевадаги ташкилотларнинг ихтисослашган тузилмалари билан айниқса, инсон ҳуқуқлари соҳасида очиқ ва ошкора мулоқот олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили Элдиёр Тошматов март ойи бошида Женевага ташриф буюрди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди. Янги доимий вакил 41 ёшда. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкентдаги Webster университетини тамомлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид