Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Навалнийнинг «яширин штаблари» фаолларига ҳукм чиқарилди
Москва суди 21 ёшли талаба ва 22 ёшли битирувчини 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Тергов уларни Навалнийнинг «яширин штаблари» билан алоқадор кўряпти, деб маълум қилган Соловёв.
Москванинг Хорошевский туман суди талаба Алина Олехнович ва битирувчи Иван Трофимов иши бўйича айблов ҳукмини чиқарди. 21 ёшли Олехнович ва 22 ёшли Трофимов «экстремистик ҳамжамият» ташкил этишда иштирок этганликда айбдор деб топилиб, ҳар бири 3 йил-у 6 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди «Медиазона» 14 март, пайшанба куни суд қарорига таяниб.
Иш материалларида кўрсатилишича, фаоллар «Россия ҳудудида қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланувчи» Алексей Навалнийнинг «яширин штаблари» тармоғига алоқадор. Улар 2023 йил 26 июлда ҳибсга олинган, шундан сўнг Москванинг Басманний суди уй қамоғига жўнатилган ва икки ҳафтадан сўнг тергов изоляторига ўтказилиб, ҳукм чиқарилгунга қадар у ерда сақланган.
Соловёв фаолларни Навалнийнинг «яширин штаблари»га алоқадор кўряпти
«Медуза» таъкидлаганидек, Олехнович ва Трофимов қўлга олинганидан сўнг Владимир Соловёв уларни Навалнийнинг «яширин штаблари» фаоллари деб атаган. Ўз навбатида, «Коммерсант» 2023 йил сентябрида ҳибсга олиш муддатини узайтириш бўйича йиғилишдан сўнг тергов Олехнович ва Трофимовни Россияда «қўпорувчилик фаолияти» билан шуғулланаётган Навалнийнинг «яширин штаблари» тармоғи билан боғлаганини ёзган.
Суд сайтидаги карточкада иш 9 январ куни рўйхатга олингани ва бир мажлисда кўриб чиқилгани кўрсатилган. Навалнийнинг «яширин штаблари» иши бўйича Алексей Маляревский, Артемий Перевозчиков ва Сергей Стрекнев ҳам қўлга олинган, деб ёзади «Медуза». Улар, Олехнович ва Трофимов сингари, «Мемориал» томонидан сиёсий маҳбуслар сифатида кўрилади.
Мавзуга оид
16:10 / 10.03.2026
Навалний жамоаси жасад ёрилиши бўйича материалларни ошкор қилди
16:35 / 17.02.2026
Кремл Навалнийнинг заҳарланиши ҳақидаги айбловларни “қатъий” рад этди
11:54 / 17.02.2026
15 давлат Навалнийнинг ўлимини тергов қилишни талаб этмоқда
11:04 / 16.02.2026