Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларнинг ривожланиши, таълим олиши ва турли соҳаларда тажриба орттириши учун кенг шарт-шароитлар яратилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили» деб эълон қилиниши ёшларга бўлган эътибор юқори даражада эканлигининг тасдиғидир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга, азму шижоатли, ташаббускор ўғил-қизларга таяниш бугунги давр талабидир.

“Туронбанк” АТБ ҳам ўз фаолияти давомида ташаббускор ёшларни доим қўллаб қувватлайди ва уларнинг билимларига таянади. Бугунги кунда

Туронбанкда умумий ҳисобда 1520 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса уларнинг 529 нафарини яъни 35%ини ёшлар ташкил этади.

Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қизиқиш ва интилишларини рағбарлантириш, билим ҳамда кўникмаларини мунтазам ошириб бориш мақсадида Туронбанк томонидан ёшлар билан ишлаш бўйича махсус стратегия ишлаб чиқилган.

Шижоатли ёш ходимларнинг фикри банк фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини инобатга олиб, Туронбанкда раҳбар ва ёшлар ўртасида доимий учрашувлар ташкил этилади. Унда ёш банкирлар ўз ғоя ва ташббуслари билан бўлишадилар, банк фаолиятини ривожлантиришда мазкур ғоялар ва ёшларнинг фикри албатта инобатга олинади.  

Лазиз Усмонов “Туронбанк” АТБ Буҳгалтерия ҳисоби департаменти мутахассиси:

- Ишга 2023 йил январ ойида махсус тест ва суҳбат асосида қабул қилинганман. “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари мнститути” Миллий Тадқиқот Университети талабасиман шунинг учун Туронбанкда 0,5 ставкада фаолият олиб боряпман. Бу ерда мени жуда илиқ кутиб олишди, эътиборли жиҳат шундаки, бу ерда биз каби ёшларни эшитишади, яъни биз бемалол ўз ғояларимиз ва фикрларимизни билдира оламиз ҳамда улар инобатга олинади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган олий таълим - илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграция жараёнларини йўлга қўйиш, соддароқ қилиб айтганда, йирик таълим кластерини яратиш бўйича ташаббуслари ҳам Туронбанкда амалга ошириляпти. “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эса мазкур жараёнларда дастуриламал бўлмоқда.