"Дунё" хабарига кўра, суҳбат давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш, Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мисрлик йирик тадбиркорларни мамлакатда амалга оширилаётган муҳим лойиҳаларда иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистонга Мисрнинг йирик ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг бизнес миссиясини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Делегация таркибидан текстил, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон, кимё, молия, қурилиш, заргарлик ва бошқа соҳалардаги 17 та йирик компаниялар раҳбарлари ўрин олиши таъкидланди.
Музокаралар якунида Миср компанияларига Ўзбекистондан турдош салоҳиятли маҳаллий ҳамкорлар топиш ва ташриф кун тартибини белгилаш мақсадида онлайн шаклида учрашувлар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
















