Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2024 йил декабргача давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор тизимида миллий ҳалоллик стандарти —public integrity институтини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиши лозим.

Лойиҳада ҳалоллик бўйича халқаро конвенция ва бошқа шартномалар, халқаро ташкилотларнинг талаблари ва тавсиялари асосида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади.

Ишлаб чиқилган стандарт асосида ҳалоллик даражасини баҳолайдиган Миллий ҳалоллик индекси ишлаб чиқилади ва унда баҳолаш тамойиллари, мезонлари, механизмлари, тартиби ва натижаси бўйича кўриладиган чоралар назарда тутилади.