Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиб-кетиши бўйича давомат юритилади
Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг («Маҳалла еттилиги») ишга келиб-кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Вилоят ҳокими томонидан имзоланган қарорга кўра, бунда «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш, «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келиши ва ишдан кетиши бўйича давоматни (табелни) юритиш мўлжалланган.
Шунингдек, «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ишга келишини ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари ва давомат (табел) ҳужжатини сақлаш, «Маҳалла еттилиги» аъзолари меҳнатига маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тўлдирилган табел асосида ҳақ тўланиши назарда тутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида «Маҳалла еттилиги» ташкил қилиниши;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмасига «Маҳалла еттилиги» киритилиши;
- «Маҳалла еттилиги»нинг функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланиши.
Мавзуга оид
09:46 / 17.07.2026
Ҳар бир раҳбар биттадан маҳаллага масъул бўлади
18:42 / 16.07.2026
Президент маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
17:37 / 16.07.2026
Маҳаллада ишни тўғри ташкил қилмаган 152 нафар раҳбар ишдан олинди
14:44 / 14.07.2026