Ўзбекистон | 14:04 / 27.03.2024
6617
2 дақиқада ўқилади

Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган шахслар ушланди 

Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган "уддабуронлар" қўлга олинди.

Фото: Sputnik / Vladimir Pesnya

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 20 ёшли Ю.О. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 2 525 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Шўрчи туманида яшовчилар 18 ёшли М.Б. ҳамда 24 ёшли Э.М. содир этгани аниқланди.

Унга кўра, М.Б. ва Э.М. жабрланувчи Ю.Ога СМС-хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 2 525 000 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Б. ва Э.М.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид