Иқтисодиёт | 13:43 / 02.04.2024
4718
1 дақиқада ўқилади

2 ой ичида қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилгани айтилди

Қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилгани тўғрисида маълумот берилди.

2024 йилнинг январ-феврал ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • савдо соҳасида – 234 та;
  • саноат соҳасида – 84 та;
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 47 та;
  • қурилиш соҳасида – 39 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 15 та;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 12 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 та;
  • бошқа соҳаларда – 79 та.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид