2023 йилда 10 ва ундан катта ёшлилар орасидан мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 99,1 фоизни ташкил этди.

Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, бу кўрсаткич 2021 йилда – 95,7 фоизни, 2022 йилда – 97,8 фоизни ташкил этган.

2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони ўртача 349 тани ташкил этган.