Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон Марказий банки феврал ойида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 12 тонна олтин сотди.
Ўзбекистон Марказий банки феврал ойида дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ олтин сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларида келтириб ўтилган.
Ҳисобот даврида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 19 тоннага ошган. Аммо қимматбаҳо металлни харид қилиш ҳажми январ ойига (45 тонна) нисбатан 58 фоизга камайган.
Феврал ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Хитой (12 тонна), Қозоғистон (6 тонна) ва Ҳиндистон (6 тонна) Марказий банклари бўлди.
Мазкур вақтда олтиннинг асосий сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлди ва ўз захираларини 12 тоннага қисқартирди. Шунингдек, Иордания Марказий банки томонидан ҳам 4 тонна олтин сотилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп олтин сотган иккинчи давлат бўлгани хабар қилинганди. Хусусан, ўтган йилда 8,2 млрд долларлик олтин экспорт қилинган.
Мавзуга оид
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026