“Тирбандликда қўлим тегиб кетганди” – Тошкент метросида шилқимлик ҳолатлари кўпаймоқда
Сўнгги бир ҳафта мобайнида жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ иккита иш кўрилди. Уларнинг иккаласи ҳам метрода содир этилган. Айбдорларга 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фото: Kun.uz
2024 йил 9 апрел куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида шаҳвоний шилқимликда айбланган йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Kun.uz суд қарорини ўрганди.
Қарорда келтирилишича, 27 март куни 1999 йилда туғилган Х.А. метронинг “Пахтакор” бекатидан “Новза” бекати томонга бораётганида вагон ичидаги тирбандликдан фойдаланиб, ўзига нотаниш бўлган М.Т.нинг белидан паст қисмини ушлаб, тегажоқлик қилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган ҳуқуқбузар метро вагони ичида тирбандлик бўлганлиги сабабли одамлар бир-бирига тегиб турганлигини, шу вақтда ўзи билмаган ҳолда М.Т. исмли қизнинг белидан пастки қисмига тегиб кетганлигини билдирган. У қилган ишидан пушаймондалигини айтиб, ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд томонидан Х.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддасида назарда тутилган (шаҳвоний шилқимлик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
2024 йил 8 апрел куни ҳам жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида метрода содир этилган шаҳвоний шилқимлик билан боғлиқ иш кўриб чиқилган эди. Унда метронинг «Чилонзор» йўналишидаги электропоезд вагони ичида 2003 йилда туғилган фуқаро А.Н. ўзига нотаниш бўлган аёлнинг бел ва танасининг бошқа қисмларини қўли билан ушлаб, шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалганди.
Аввалроқ Kun.uz Тошкент метросида аёлларга алоҳида вагон мавзусини кўтарган ҳамда айрим фаоллар аёллар ҳурмат қилинадиган жамиятда нафақат метро, балки бошқа жамоат транспортларида ҳам бу ташаббус амалга оширилиши кераклигини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини доимо ҳимоя қилиб келган — ТИВ вакили
Ўзбекистон | 23:31 / 15.04.2025
-
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди
Фан-техника | 23:21 / 15.04.2025
-
Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди
Жаҳон | 22:43 / 15.04.2025
-
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?
Жаҳон | 21:53 / 15.04.2025
Мавзуга оид

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

09:32 / 07.03.2025
Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

16:08 / 04.03.2025
Тошкентда 9 ёшли қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

14:54 / 07.02.2025