Ўзбекистон | 08:06 / 20.04.2024
4147
1 дақиқада ўқилади

Бекободда шарбат қутисига солинган 3 млн рублнинг олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди

Тошкент вилоятида шарбат қутисининг ичига 3 млн рублни солиб олиб чиқилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

“Фарҳод” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳамда Контрабандага қарши курашиш бўлими ходими ва Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ДХХ ходимлари хамда 9226-сонли ҳарбий қисм чегара қўшинлар билан ҳамкорлигида нақд хорижий валютаси яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди.

Қўшни давлатга ўтиш учун “Фарҳод” чегара божхона постига кириб келган фуқаронинг сумкаси текширилганида, шарбат қутисига хуфиёна яширилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 млн Россия рубли аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишига рухсат этилади.

Мавзуга оид