2025 йилнинг бошидан бери Россия валютаси долларга нисбатан 16,4 фоизга мустаҳкамланди. Бунга асосий сабаб сифатида Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг бошлангани ҳамда хорижий валютага нисбатан талабнинг мавсумий пасайиши каби омиллар келтириляпти. Мутахассислар прогнозларига кўра, йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб яна рубл курсининг заифлашиши бошланади.

Жорий йил бошидан буён рубл курси сезиларли даражада мустаҳкамланди. Хусусан, январ ойидаги илк савдоларда 1 доллар 102,3 рублни ташкил этган бўлса, 15 март ҳолатига бу кўрсаткич 85,5 рублгача пасайган. Умуман олганда, йил бошидан бери Россия валютаси долларга нисбатан 16,4 фоизга мустаҳкамланди.

Мутахассислар таҳлилларига кўра, бир қанча омиллар рубл курсининг мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этяпти.

Геосиёсий оптимизм. Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг бошланиши, америкаликлар ва Украина расмийлари ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича алоқалар хорижий инвесторларнинг Россия фонд бозорига капитал киритишини рағбатлантиряпти. Шунингдек, АҚШ Россияга қарши санкцияларни юмшатиш режасини тайёрлаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Россия Марказий банки охирги ҳисоботида ҳам рублнинг мустаҳкамланишига таъсир қилаётган асосий омиллардан бири сифатида геосиёсий кескинликнинг пасайиши бўйича ижобий кутилмалар келтирилган.

Валюта тушумларининг кўпайиши. Феврал ойида Россиянинг энг йирик экспортчиларидан 29 та компаниянинг соф савдоси январ ойига нисбатан 25 фоизга ошган ва 12,4 миллиард долларни ташкил этган. Натижада молия бозорида рубл активларига нисбатан талаб ошган.

Мавсумий талабнинг пасайиши. Market Power лойиҳаси таҳлилчиларининг қайд этишича, биринчи чоракда валютага бўлган талаб ҳам импорт қилувчилар, ҳам аҳоли ўртасида паст бўлади. Бу даврда ташқи қарзни тўлаш учун хорижий валютага бўлган эҳтиёж ҳам йилнинг бошқа даврларига нисбатан камаяди.

Жаҳон бозорида доллар курсининг заифлашиши. Март ойида