Жаҳон | 09:06 / 20.04.2024
3910
2 дақиқада ўқилади

Туск мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушланганини маълум қилди

Полша бош вазирининг сўзларига кўра, Леонид Волковга ҳужум Россия учун ишлаган Беларус фуқаросининг буйруғи билан амалга оширилган. Туск у Полшада қўлга олинганини айтди.

Фото: Reuters

Полшада россиялик мухолифатчи, Алексей Навалний штабининг собиқ раҳбари Леонид Волковга ҳужум уюштиришга буйруқ берган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 19 апрел, жума куни Полша бош вазири Доналд Туск маълум қилди. «Икки полякка Навалнийнинг тарафдорини ўлдиришни буюрган, россияликлар учун ишлаган Беларус фуқаро қўлга олинди», — деб ёзди Туск X ижтимоий тармоғида.

У, шунингдек, Волковга ҳужум қилган икки шахс ушлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва улар «ултрас мухлислар доиралари билан боғлиқ» эканлигини аниқлади. «Россия хизматларининг шерикларига нисбатан ҳеч қандай юмшоқ муносабат бўлмайди, - деди Полша бош вазири. - Биз ҳар бир хиёнатни ва беқарорлик учун ҳар қандай уринишни ёқиб юборамиз». 

Аввалроқ Литва президенти Гитанас Науседа Полша 12 март куни Вилнюсда Волковга суиқасд уюштиришга алоқадор икки кишини қўлга олганини маълум қилган эди. Унга кўра, гумондорлар тез орада Литвага топширилиши керак. 

Бир кун аввал Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари Украина президенти Володимир Зеленскийга суиқасд уюштиришда гумон қилинган Полша фуқаросини қўлга олди. У Россия ҳарбий разведкасига маълумот узатганликда ва «Россия махсус кучларига Зеленскийга эҳтимолий суиқасдни режалаштиришда» ёрдам берганликда айбланмоқда. 

Мавзуга оид