Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поезди ҳаракатини йўлга қўяди
The Samarkand Express 2026 йилда ишга туширилади, поезд Тошкент–Хива йўналиши бўйича Самарқанд ва Бухорода тўхтаб ҳаракатланади.
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Италиянинг Arsenale Group компанияси ўртасида умумий лойиҳалар бўйича яқин алоқаларни янада мустаҳкамлашни назарда тутувчи шартнома имзоланди. Унинг доирасида The Samarkand Express сайёҳлик поезди ҳаракатини 2026 йил охиридан йўлга қўйиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, мазкур поезд «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли корхоналарда қурилади. У 13-15 та вагондан, 76 та меҳмонга мўлжалланган 38 та купедан (люкс, делюкс ва суперделюкс) иборат бўлади.
Поездда Тошкент–Хива йўналиши бўйича саёҳатнинг тахминий давомийлиги Самарқанд ва Бухорода тўхташ билан 3 кунни ташкил этади. Йилига тахминан 70 дан 90 гача рейсларни амалга ошириш режалаштирилган.
2023 йил октябр ойида Самарқандда бўлиб ўтган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Италиянинг Arsenale Group компанияси ўртасида Ўзбекистонда сайёҳлик поездини йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланган эди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026