Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512-боғчада тарбиячи аёл болалардан бирини уриб, уни ҳақорат қилгани тасвирланган видео тарқалди.

Аёл ёш болага бир неча тарсаки туширган ва шу жараёнда унга “Нега сен маймунга айланяпсан, ҳаммани кулдириб? Мен бу ерда ота-оналарга ташлаш учун видео қиляпман, сен нега маймунга айланяпсан? Жим ўтирларинг дедим, сенга торт йўқ”, деган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.