Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар тикланиши мумкин. Бу ҳақда Бангладеш Вазирлар Маҳкамаси котиби Маҳбуб Ҳусайн хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бош вазир Шайх Хасина раҳбарлигидаги Вазирлар Маҳкамаси икки томонлама келишув лойиҳасини тасдиқлаган.
«Тўғридан-тўғри рейсларнинг қайта йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Бангладеш каби тарих ва маданиятга бой мамлакатларда туризм ривожига янги босқич бахш этади», деди у.
Қайд қилинишича, Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасида 1993-2005 йилларда тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилган.
















