Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ж.Б. ўз уйида тижорат мақсадида компютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда 3 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, 103,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











