Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico: Харкив учун жанг уруш натижаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади
Россия Қуролли кучларининг Харкив вилоятидаги жиддий муваффақиятлари Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаш қарорини заифлаштириши ва Киевни Москва билан музокаралар олиб боришга кўндириш учун янги уринишларга сабаб бўлиши мумкин, деб ёзади Politico.
Американинг Politico нашрига кўра, Россия қўшинлари Харкив вилоятидаги ҳужуми уруш натижаси учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин бўлган ҳал қилувчи жангнинг бошланишидир. Ўртага нафақат Киевнинг Украина иккинчи йирик шаҳри устидан назоратини давом эттириши, балки Ғарбнинг Украинани Россиядан ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашга бўлган қатъияти ҳам тикилган, деб ёзади 13 май, душанба куни газета.
Politico’нинг қайд этишича, май-июн ойларида Россиянинг узоқ кутилган Украина мудофаасини ёриб ўтишга уриниши аллақачон бошланган. Россия президенти Владимир Путин, афтидан, Ғарбнинг янги қуроллари ва ўқ-дорилари Украинага келгунига қадар имконият ойнасидан унумли фойдаланмоқчи, дея давом этади у.
Россия муваффақияти Киевга РФ билан музокараларни бошлаш учун босим ўтказиши мумкин
Журналистлар фикрича, Россия қўшинларининг Харкив йўналишидаги сезиларли муваффақиятлари Киевни Москва билан музокара олиб боришга мажбурлаш мақсадида Европа айрим доиралари томонидан босим ўтказишга янги уринишларни келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, улар катта армияга эга ва катта йўқотишларни қабул қилишга тайёр бўлган Россия томонидан янги ҳужум содир бўлган тақдирда фронт чизиғи қулашини истисно қилмаган бир қанча юқори мартабали украиналик зобитлар фикрларига таянган. Апрел ойида Politico билан суҳбатда улар бундай ўзгаришлар Украина қатъиятини заифлаштириши ва Украина Қуролли кучларидаги руҳий ҳолатни бузиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.
Шу муносабат билан, Путиннинг ҳисоб-китоби ўзини оқлайди ва Россиянинг янги ҳужуми нафақат Украина қаршилигини бостириши, балки Ғарбнинг Киевга қўллаб-қувватланишини ҳам камайтиради, деган хавотирлар бор, деб ёзади нашр.
Россиянинг Харкив йўналиши бўйича ҳужуми
Май ойи бошида Украина Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг Харкив вилояти чегарасида ҳаракатлари кучайиши муносабати билан Украина Қуролли кучлари захира бўлинмалари фронт ушбу қисмига юборилгани ҳақида хабар берган эди. Украина президенти Володимир Зеленский ҳам Киевдаги матбуот анжуманида россияликлар «янги ҳужум тўлқинини» бошлаганини маълум қилди.
Сўнгги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг «Север» гуруҳи бўлинмалари Харкив вилояти Россия билан чегарадош бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олгани ҳақида хабар берди. Улар орасида Волчанск шимолидаги Плетеневка ва Гатишче, шунингдек, Борисовка, Огурцово, Пилная ва Стрелечя бор. Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Харкив йўналишида чегарадаги Вовчанск шаҳри учун олиб борилган жангларда тактик муваффақиятга эришган. «Душман шаҳарга ҳужум қилиш учун бештагача батальондан иборат кўп сонли кучларни жойлаштирди ва йўқотишларни ҳисобга олмаяпти», — дея маълум қилди Украина Бош штаби.
Reuters агентлиги 10 май куни Украинанинг юқори мартабали ҳарбий амалдорига таяниб, Россия армияси Вовчанск ҳудудида тахминан 1 км илгарилаб кетгани ва Россия Қуролли кучларининг мақсади душманни 10 км орқага суриб ташлаш эканини ёзган.
Мавзуга оид
16:28 / 14.03.2026
Россиянинг Харкив вилоятига зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди
12:25 / 08.03.2026
Украинага яна ёпирилма зарба берилди: Харкивда 11 киши ҳалок бўлган
08:44 / 11.02.2026
Харкив вилоятига зарба: 4 киши ҳалок бўлди
09:00 / 03.02.2026