Ўзбекистонда аҳоли кўпроқ қайси соҳаларни ўрганишга қизиқаётгани тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Январ-апрел ойларида 49,9 минг нафар аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ўрганиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги ўқув марказлари, давлат ва нодавлат таълим муассасаларига ҳамда устоз-шогирд анъанаси асосида бепул ўқишга жалб қилинди.
Уларнинг:
- 37,5 минг нафари – саноат ва хизмат кўрсатиш;
- 5,8 минг нафари – қурилиш;
- 2,6 минг нафари – ҳунармандчилик;
- 2 минг нафари – IT;
- 2 минг нафари – агротехнологиялар йўналишларида ўқишга қизиқиш билдирган.
















