Британия мингдан зиёд туристни Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг етакчи сайёҳлик компанияси Explore Worldwide директори Саймон Гроув билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Британиядан сайёҳларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш ва 2024 йилда улар учун мамлакатни жозибадор йўналиш сифатида таништириш масалалари муҳокама қилинди.
Хориж томонига мамлакат тарихий шаҳарларининг туризм салоҳияти, сўнгги йилларда барпо этилган жаҳон стандартлари асосидаги меҳмонхоналар, ички транспорт инфратузилмаси, овқатланиш масканлари ҳамда хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг исломий меъморчилик, буддизм, этно ва тоғ туризми салоҳиятига бағишланган видеоматериаллар намойиш қилинди.
Музокаралар натижасида, Explore Worldwide билан ҳамкорликда Британияда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, вебинарлар ўтказиш, шунингдек, жорий йил давомида 1000 дан зиёд сайёҳларни мамлакатга юбориш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

12:07 / 21.06.2025
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

10:49 / 10.06.2025