Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, Мадрид шаҳри Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғланади. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024 йил 23 майга белгиланган.
«Тошкент – Мадрид – Тошкент» ва «Урганч - Мадрид - Урганч» йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Airbus А330-300 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
Чартер рейслар июн ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади.
World2Fly — 2020 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Палма-де-Малёркада (Испания) жойлашган авиакомпания.















