Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ўзбекистонлик мигрантларни муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлашга ваъда берди
У Россияда 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси яшаб, меҳнат қилаётганини таъкидлади.
Россия ҳукумати ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун ҳамма нарсани қилади, деди Россия президенти Владимир Путин Тошкентга қилган амалий ташрифи чоғида.
«Таъкидлаб ўтишимга ижозат беринг: Россия ҳукумати биз билан ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилмоқда ва бундан кейин ҳам қилади», деди Путин Россия-Ўзбекистон музокараларидан сўнг.
У Россияда 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси яшаб, меҳнат қилаётганини таъкидлади.
«Шавкат Миромонович (Мирзиёев) бунга ҳамиша юқори эътибор қаратади, ҳозир ҳам бу ҳақда гаплашдик. Биз уларнинг Россия иқтисодиётини ривожлантиришга, айниқса, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, хизматлар, транспорт ва логистика каби жадал ривожланаётган тармоқларга қўшаётган салмоқли ҳиссасини юқори баҳолаймиз», деди Путин.
Шунингдек, Путин мигрантлар томонидан ватанига юборилаётган пуллар Ўзбекистон учун жиддий ёрдам эканини таъкидлади.
«Уларнинг ватанига юбораётган пуллари, умид қиламанки, Ўзбекистон иқтисодиёти, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги оилалар учун жиддий ёрдамдир», деди у.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026