Марказий банк томонидан “Global Money Week” кампанияси доирасида республикада молиявий саводхонлик тадбирлари ўтказилди.
Марказий банк томонидан мунтазам равишда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича кенг миқёсдаги тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу тадбирлар ва лойиҳалар қаторидан чекка туманлардаги аҳоли учун молиявий саводхонлик бўйича тренинглар, олий ўқув юртлари ва мактабларда таълим тадбирлари ҳамда халқаро таълим кампаниялари жой олган.

Шундай халқаро таълим тадбирларидан бири – бу Ўзбекистонда 2019 йилдан бери ҳар йили кўтаринки кайфиятда, асосан ёшлар ва мактаб ёшидаги болалар иштирокида ўтказиб келинаётган “Global Money Week” (Умумжаҳон пул ҳафталиги) кампанияси ҳисобланади. Жорий йилда “Global Money Week” доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли таълим тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар ва лойиҳалар доирасида Марказий банк координацияси остида 21 та тижорат банки, 2 та вазирлик, Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси, 428 нафар мактаб ва 88 нафар олий ўқув юртлари жалб қилиниб бутун республика миқёсида 123 мингдан ортиқ аҳоли қамраб олинди.
Ўтказилган тадбирларда “Пулингизни ҳимоя қилинг. Келажагингизни таъминланг” шиори остида молиявий хавфсизлик, рақамли молиявий саводхонлик, жамғарма маданияти, янги рақамли банк хизматлари, масъулиятли кредит олиш, молиявий воситалар ва технологиялар каби мавзулар билан боғлиқ муҳим йўналишлар ёритилди.

Кампаниянинг бу йилги шиори остида ёшлар учун видеоролик танлови эълон қилинди. Иштирокчилар молиявий хавфсизликнинг долзарблигини ёритувчи “Пулларингизни ҳимоя қилинг. Келажагингизни таъминланг” мавзусида креатив видеоролик яратишлари керак эди. Танловда 50 га яқин бир-биридан креатив, қизиқарли ва фойдали видеороликлар рақобатлашди. Уларнинг орасидан Марказий банк томонидан 3 та энг яхши танлов иши юқори баҳоланиб ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, сўнгги икки йил давомида ёшлар учун Марказий банкнинг юқори салоҳиятли мутахассислари ҳамда 15 та тижорат банклари экспертлари иштирокида













