13:11 / 28.05.2024
7595

Қуйи Амударё биосфера резерватида янги туғилган Бухоро буғуси суратга олинди

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватига дастлаб 1976 йилда 3 бош, 1978 йилда 9 бош ва 1987 йилда 9 бош, жами 21 бош Бухоро буғулари Тожикистондан олиб келинган. 

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида мониторинг ишлари давомида янги туғилган Бухоро буғуси суратга олинди.

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватига дастлаб 1976 йилда 3 бош, 1978 йилда 9 бош ва 1987 йилда 9 бош, жами бўлиб 21 бош Бухоро буғулари Тожикистон Республикасидан олиб келинган. 

2024 йилда резерватда баҳор мавсумида ўтказилган саноқ натижасида 1566 бош Бухоро буғулари борлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда Қуйи Амударё Бухоро буғусининг дунёдаги энг катта популяцияси сақланадиган ҳудуд ҳисобланади.

Бухоро буғуси йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Top