Иқлим ўзгариши сабаб бутун дунёда иссиқ тўлқинлар оқими кўпаймоқда. Ва бу тўлқинлар ҳаво ҳарорати ошиши хавфини ҳам пайдо қилмоқда. Иссиқ ҳаво ҳаммага таъсир қилади. Бироқ чақалоқлар, кексалар каби хавф гуруҳларига унинг таъсири бошқаларга қараганда ҳам кўпроқ билинади.

Аномал иссиқ инсон танасига қандай таъсир қилади?

Тана қизиб кетганда қон томирлари очилади. Бу қон босимининг пасайишига олиб келади ва юрак қонни танага ҳайдаш учун қаттиқроқ ишлай бошлайди. Натижада, танада тошмалар, оёқларда шиш каби енгил симптомлар юзага келиши мумкин.

Шу билан бирга терлаш суюқлик ва тузнинг йўқотилишига олиб келиши мумкин, бунинг билан уларнинг танадаги алмашинув баланси бузилиши мумкин.

Иссиқ уришининг белгилари:

  • бош айланиши;
  • кўнгил айниши;
  • ҳушдан кетиш;
  • бош оғриғи;
  • мушакнинг оғриқли қисқариши;
  • бош оғриғи;
  • чарчоқ;
  • совуқ, рангпар тери ҳолати.

Хавфли томони: агар қон босими жуда пасайса, юрак хуружи хавфи ҳам ортади.

Бизнинг танамиз қаҳратон қиш ё саратон бўлишидан қатъи назар ўзини 37 даражада сақлаб туришга ҳаракат қилади. Бироқ агар ҳаво ўта исиб кетса, тана ўзининг ҳароратини тушириш учун зўриқиб ишлай бошлайди. Бу жараёнда тана ўзини совутиш учун терига яқин жойлашган қон томирларини очади ва терлаш жараёни ҳосил бўлади, шунинг билан тана совуйди.

Қандай қилиб иссиқда хавфсиз бўлиш мумкин?

  • Енгил ва кенг кийимларни танланг;
  • Имкон қадар кондиционерли жойда бўлинг;
  • Агар уйингизда кондиционер бўлмаса, савдо маркази ёки кутубхоналарга боринг;
  • Спиртли ичимликларни чекланг, сув кўпроқ ичинг;
  • Ташқаридаги ишлар миқдорини камайтиринг, ҳаво салқин пайти кўчага чиқинг;
  • Қуёшдан ҳимояловчи кремлар ишлатинг.

Иссиқда ухлашдан қийналадиганлар нима қилиши мумкин?

Кечки пайтда ҳам иссиқ сабаб ухлаш қийинлик қилса, имкон қадар юпқа чойшаблар ишлатиш, кийимларни кийишдан олдин совутгичга солиб олиш ва ўз вақтида тартиб билан ухлаш керак, деб ҳисоблайди мутахассислар.