Навоийда бир неча инсоннинг ўлими билан боғлиқ даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Манбага кўра ЙТҲ 9 июн куни соат 15:00 лар атрофида “Навбаҳор-Нурота” йўлида содир бўлган. Ушбу йўлда ҳаракатланиб бораётган Gentra ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганда қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Onix машинасида кетаётган бир оиланинг 5 аъзоси, яъни 36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, турмуш ўртоғи, 2 ёшли ўғли ҳамда 2 ойлик қизи, шунингдек, Gentra ҳайдовчи бўлган эркак вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро вилоятининг Жондор туманида Nexia ғилдираги ёрилиши оқибатида ЙТҲга учраб, 3 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.











