Ўзбекистон | 12:01 / 10.06.2024
13152
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда кабел ёниши қатор давлат хизматларини кўрсатишда узилишларни юзага келтирди

Эрталабки ёнғиндан кейин паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда. Атрофдаги маҳаллалар вақтинча электрсиз қолган.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистон адлия вазирлиги расмийси Севара Ўринбоева Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган Ички ишлар вазирлиги биноси ёнидан ўтган ерости кабелларидаги ёнғин сабабли Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ «10 июн кунидан «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»да техник профилактик ишлар олиб борилаётгани сабабли Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ «Маъмурий амалиёт» ва «Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида юзага келаётган узилишлар» тўғрисида хабар қилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ МваФРБнинг қуйидаги тизимларида узилишлар кузатилмоқда: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доим яшовчи чет эл фуқароларига идентификация ID-карта бериш; фуқароларни ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқароларини доим яшаш манзили бўйича рўйхатга олиш; вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш; Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш манзили ҳамда вақтинча турган манзили бўйича рўйхатга олиш.

«Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати аниқлик киритишича, 35/10/6 кВ.ли «Ўзбекистон» нимстанциясидан чиқувчи кабел тармоғи шикастланган. 

«Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган бўлиб, айни пайтда Яккасарой туманининг Конституция ва Юнус Ражабий маҳаллалари ҳамда Миробод туманининг Абдулла Авлоний ва Ат-Термизий маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчилари электр энергиясидан узилган», дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ Тошкент шаҳри марказида ёнғин рўй бериши оқибатида қатор кўчаларда светофорлар ишламай қолгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди