Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбирда ушланган "наркокурер" қўлидаги гиёҳванд моддаларни ютиб юборишга уринди
Фуқаро героинни ютиб юборганда гиёҳвандлик моддаси унинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин эди. ППХ ходимлари бу ишнинг олдини олиб, унинг ҳаётини асраб қолган.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд модда билан ушланган фуқаро героинни ютиб юборишга уринган. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Долзарб ойлик” тезкор профилактик тадбирларидан бирида Чилонзор туманида пост патрул хизмати ходимлари томонидан фуқаролардан бирининг ҳаёти сақлаб қолинган ва гиёҳвандлик моддасининг тарқалиши олди олинган.
Фуқаро жиноятини яшириш мақсадида ёнида бўлган героинни ютиб юбормоқчи бўлганда ППХ ходимлари уни тўхтатиб қолган. Фуқаро героинни ютиб юборганда гиёҳвандлик моддаси унинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин эди.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими берган маълумотга кўра, мазкур олинган далилий ашёларнинг оғирлиги 4.81 грамм героин экани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмига кўра, мазкур жиноят учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
09:56 / 27.03.2026
Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди
19:41 / 28.11.2025
Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар савдосига қарши жиддий кураш эълон қилинганини маълум қилди
20:26 / 27.06.2025