2024 йилнинг 5 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қарийб 90 фоизни ташкил қилди
2024 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 89 фоизи UzAuto Motors, 7,2 фоизи ADM Jizzakh, 3,5 фоизи BYD ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистонда жорий йилнинг январ-май ойларида 162 минг 608 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ тайёрлаган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Ҳисобот давридаги ишлаб чиқаришнинг брендлар кесимидаги улуши қуйидагича:
- UzAuto Motors – 144 минг 822 дона (умумий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 89 фоизи);
- ADM Jizzakh – 11 минг 663 дона (7,2 фоиз);
- BYD Uzbekistan Factory – 5 минг 654 дона (3,5 фоиз);
- Jizzakh Auto – 200 дона (0,1 фоиз);
- SamAuto – 137 дона (0,1 фоиз);
- AsakaMotors – 132 дона (0,1 фоиз).
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон енгил автомобиллар бозори ҳажми 456 минг 347 донани ташкил этган. Шундан UzAuto Motors ҳиссасига 4 млрд 852 млн долларлик 369 минг 999 дона автомобил, ADM Jizzakhʼга 823 млн долларлик 25 минг дона автомобил тўғри келган. Шунингдек, 2023 йилда 291 млн долларлик 8 минг 948 дона BYD автомобили, 1 млрд 197 млн долларлик 50 минг 435 дона бошқа русумдаги автомобиллар импорт қилинган.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024