Иккинчи мутахассислик учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди
Иккинчи ва ундан кейинги таълим учун 10 июлдан 10 августгача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин. Талабгорлар my.edu.uz сайти орқали ариза қолдиришлари мумкин.

Фото: Kun.uz
2024/2025 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланади, Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди. Талабгорлар my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 августигача ҳужжат топширишлари мумкин.
Номзодлардан онлайн платформага қуйидаги маълумотларни киритишлари талаб қилинади.
– ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборот;
– диплом ва унинг иловасининг электрон нусхаси;
– ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.
Тавсия этамиз
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025