Ўзбекистон | 13:34 / 16.07.2024
898
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга 55 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келди 

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 фоизга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-июн ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Тожикистон — 43 287 нафар;
  • Қозоғистон — 6 615 нафар;
  • Қирғизистон — 5 485 нафар;
  • Россия — 925 нафар;
  • Туркманистон — 462 нафар;
  • Туркия — 23 нафар;
  • Афғонистон — 16 нафар;
  • Озарбойжон — 9 нафар;
  • бошқа давлатлар — 52 нафар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид