Урганч аэропортидаги таъмирлаш вақтида йўловчилар Нукусгача бепул трансфер қилинади
Таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилаётган Урганч халқаро аэропортидан Нукус аэропортигача бепул трансфер йўлга қўйилади.

Фото: Uzbekistan Airports
Капитал таъмирлаш сабаб 20 июлдан 7 августгача ёпилаётган Урганч аэропортидан Нукус аэропортигача бепул трансфер йўлга қўйилади/
Uzbekistan Airports хабарига кўра, узунлиги 3000, эни 16 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги юзасини бутунлай алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланади.
Реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади. Йўловчиларга Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида бепул трансфер хизмати тақдим этилади. Автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.
Масалан, Урганчдан Москвага HY-9615 рейси билан учаётган йўловчилар Урганч аэропортига соат 23:00 да етиб келишлари лозим. Жадвалга кўра, автобуслар йўловчиларни Урганч аэропортидан соат 23:30 да олиб кетади. Соат 02:30 да йўловчилар Нукус аэропортига етказилади ва у ердан Москвага учишади. Москвадан қайтган йўловчиларни Нукусдан Урганчга етказиш жараёни ҳам худди шундай ташкил этилади. Нукус аэропортида чегара назоратидан ўтиб, юкларни қабул қилиб олган йўловчиларни Урганчга йўл оладиган автобуслар кутиб туради.
Ҳар бир алоҳида йўналиш бўйича тўлиқ автобуслар қатнови жадвалини ушбу ҳавола орқали топиш мумкин. Қўшимча маълумот учун Uzbekistan Airports алоқа маркази телефон рақами - +998 55 501 45 55.
Мавзуга оид

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

13:26 / 18.04.2025
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди

23:08 / 11.04.2025
Япониядаги сунъий оролларда жойлашган аэропорт денгиз остига ғарқ бўлиши мумкин

21:00 / 11.04.2025