Абдулла Арипов ва Отабек Умаров Грознийдаги форумда Рамзан Қодиров билан учрашди
16 июл куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ўтказилаётган Кавказ инвестиция форуми доирасида ҳудуд раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашди.

Фото: Видеодан кадр
Қодиров ўз телеграм каналида суҳбат чоғида қатор соҳалардаги минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани ҳақида ёзган.
У ўз постида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «муҳтарам катта оға» деб атаган ва йўлланган самимий тилаклар учун миннатдорчилик билдирган.
«Чеченистонда биз Ўзбекистон билан яқин қардошлик муносабатларини юксак қадрлаймиз ва бу алоқаларни янада мустаҳкамлашга интиламиз.
Абдулла Нигматович муҳтарам катта оғамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини етказди. Мен Шавкат Миромоновичга илиқ сўзлар учун миннатдорчилик билдираман. Бош вазир РФ президентининг яқинда амалга оширилган ташрифи Россия ва Ўзбекистон муносабатларида янги саҳифа очганини айтиб ўтди.
Шубҳасиз, Ўзбекистон бой маънавий-маданий меросга эга давлат. Биз қардош мамлакатимиз раҳбариятининг маданий, бизнес ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қадамларини юксак қадрлаймиз.
Ишончим комилки, Кавказ инвестиция форуми ҳудудларимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун мутлақо янги имкониятлар очади», — деб ёзади Рамзан Қодиров.
Шундан сўнг Чеченистон раҳбари ўзбекистонлик меҳмонларни Грозний халқаро аэропортидан кузатиб қўйган
Маълумот учун, 15 июл куни Грознийда, Чеченистон раҳбари қароргоҳида ҳамда «Павилён «Стройкар» кўргазмалар марказида Кавказ инвестиция форуми бошланган.
Бу йилги форумнинг асосий кўргазма экспозицияси доирасида Доғистон, Чеченистон, Ингушетия, Шимолий Осетия – Алания, Қабордин-Болқор, Карачаево-Черкесия республикалари, Ставропол ўлкаси, шунингдек Абхазия ва Жанубий Осетия республикаларининг инвестиция лойиҳалари тақдим этилмоқда. Республикалар ва Шимолий Кавказ федерал округи компаниялари экспозициялари минтақанинг инвестициявий ва иқтисодий салоҳиятини, ривожланишнинг асосий йўналишларидаги ютуқларини намойиш этиши, шунингдек, ишбилармонлар ўртасида алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлар топиш учун платформа сифатида хизмат қилиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Урушнинг иқтисодий жиҳатлари: Эрон ва Исроил миллиардлаб доллар йўқотди
Жаҳон | 18:18
-
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди
Жаҳон | 18:13
-
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди
Жамият | 18:00
-
Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди
Жаҳон | 17:53
Мавзуга оид

16:26 / 05.06.2025
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин

08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади

15:46 / 13.05.2025