Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея COVID-19 ҳолатлари кўпайгани сабабли кураш чораларини кучайтиради
Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) ўсиб бораётган COVID-19 ҳолатларини назорат остига олиш чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Жанубий Корея бутун мамлакат бўйлаб ҳолатлар сони ортиб бораётган бир пайтда COVID-19 билан курашиш учун жорий профилактика чораларини кучайтиради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.
Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) ўсиб бораётган COVID-19 ҳолатларини назорат остига олиш учун чораларни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Расмийлар вазиятни кузатиш, инфекцияларни таҳлил қилиш ва даволашни бошқаришни яхшилаш учун тезкор реакция билдириш гуруҳи кенгайтирилишини айтди.
Расмийлар, шунингдек, 14 август куни экспертлар билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда, чунки улар август ойининг охирига қадар бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 ҳолатлари кўпайиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, август ойининг биринчи ҳафтасида Жанубий Корея шифохоналарига COVID-19 ташхиси билан ётқизилган беморлар сони 861 нафарга, тўрт ҳафта ичида эса олти баробарга ошган.
65 ёшдан ошган кишиларни COVID-19’га қарши эмлаш жараёни октябр ойигача давом этади, деди расмийлар.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:28 / 11.03.2026