Исроил Ливан жанубига зарба берди
Ҳужум оқибатида 10 нафар Сурия фуқароси ҳалок бўлди. Улар орасида бир аёл ва унинг икки фарзанди ҳам бор.
Исроил томонидан Ливан жанубидаги Небатие вилоятига берилган зарбалар оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Times of Israel хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси Сурия фуқаролари бўлиб, улар орасида бир аёл ва унинг икки фарзанди ҳам бор. Шунингдек, яна беш киши яраланган. Маълумотларга кўра, ҳужум фабрикалар жойлашган ва ишчилар яшайдиган ҳудудга уюштирилган.
ЦАҲАЛ эса зарба «Ҳизбуллоҳ» фойдаланиб келган қурол-яроғ омборига берилганини таъкидламоқда.
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг ҳужумига жавобан мамлакат шимолига 55 та ракета учирди. Бунинг оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги кескинлик Голан тепаликларига учирилган ракета оқибатида футбол ўйнаётган 12 нафар бола ҳалок бўлганидан кейин янада кучайди. Бунга жавобан Исроил Байрутга зарба бериб, «Ҳизбуллоҳ» олий ҳарбий қўмондони Фуад Шукрни ўлдирди.
Июл ойи охирида Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият ёмонлашди. Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» улар учун Исроилдан қасос олишга ваъда беришди. 12 август куни АҚШ телеканаллари ўз манбаларига таяниб, Эрон яқин 24 соат ичида ҳужум қилиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024