Жаҳон | 12:00 / 19.08.2024
1893
1 дақиқада ўқилади

Курск чегара ҳудудларидан бир кунда 1,7 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирновнинг буйруғи билан одамларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишлари давом этмоқда.

Фото: РИА Новости

Россия Федерацияси Курск вилоятидан бир кун ичида 1,7 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди, деди вилоят губернатори вазифасини бажарувчининг матбуот котиби Ирина Толмачева.

«Минтақада фавқулодда ҳолат ва аксилтеррор операцияси режимлари амал қиляпти. Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирновнинг буйруғи билан аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишлари давом этмоқда. Энг аввало, болали оилалар ва кекса фуқароларга эътибор қаратилмоқда. Кун давомида 1724 киши мустақил ва уюшган гуруҳлар бўлиб чиқиб кетди», — дея таъкидлаган Толмачева вилоят ҳокимиятининг Telegram-каналида эълон қилинган видеода.

Унинг сўзларига кўра, Курск вилоятида 6,5 мингдан ортиқ киши, жумладан, қарийб 1,4 минг нафар болалар вақтинчалик сақлаш марказларига жойлаштирилган. 

Вилоят ҳукумати саҳифасидаги хабарда 24 соат ичида минтақага 160 тонна гуманитар ёрдам тўртта колоннада етиб келгани қайд этилган.

Мавзуга оид