Мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази" ва Пенза вилояти омбудсмани билан биргаликда ушбу вилоятда қаровсиз қолиб кетган Ўзбекистоннинг вояга етмаган фуқароси Р.Л.нинг юртга қайтариш бўйича ишлар якунланди.

Р.Л. 19 август куни дипломатлар, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази" кўмагида Қозон–Москва–Тошкент авиақатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Шу йилнинг 14 август куни Россия ҳудудларида ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар бола мамлакатнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистонга олиб келинган эди.