Шавкат Мирзиёев Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолибларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида қарор имзолади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, мукофотлар «олимпия ҳаракатини янги босқичга кўтариш, халқ ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этиб келаётгани» учун берилмоқда.
«Эл-юрт ҳурмати» ордени:
- Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Рашитов Улуғбек Исматуллаевич — Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони:
- Жамалов Разамбек Саламбекович — Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Халоқов Абдумалик Анвар ўғли — Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони
- Абдуллаев Гуломжон Озодович — Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Джураев Акбар Хуснидилла ўғли — Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Осипова Светлана Валерьевна — Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Юсупов Алишер Халимбоевич — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони
- Азизов Улуғбек Азим ўғли — Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси;













