Банк раҳбари Учқудуқ туманига ҳоким бўлди
“Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган Учқун Элмуродов Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Соли Ҳамроев президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги тизимли камчиликлар сабабли ишдан олинганди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги
Элмуродов Учқун Файзуллаевич Навоий вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Учқудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учқун Элмуродов 1986 йилда Конимех туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. 2007 йилдаТошкент молия институтини ҳамда 2012 йилда Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.
Тайинловга қадар у “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
2017 йил май ойидан буён Учқудуқ туманига раҳбарлик қилиб келган Соли Ҳамроев аввалроқ президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани сабабли ишдан олинган эди.
Олдинроқ вилоятнинг Ғозғон шаҳига ҳам янги ҳоким тайинанганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб ўйинида ҳам "Реал"ни енгди, "Интер" "Бавария" билан дуранг қайд этиб, яримфиналга чиқди
Спорт | 02:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

12:59 / 18.02.2024
Учқудуқда ўқувчилар киномобилда кино кўришга олиб борилди. Бу вақтда ҳаво қаттиқ совуқ бўлган

19:18 / 27.09.2023