Германия қуруқликдаги чегаралари айрим қисмларида паспорт назоратини узайтиради
Германия 2024 йил декабридан кейин ҳам Полша, Чехия, Австрия ва Швейцария билан чегараларида паспорт назоратини давом эттиради, дея хабар берди DW’нинг Берлиндаги мухбири.
Германия ҳукумати Полша, Чехия, Австрия ва Швейцария билан қуруқликдаги чегараларда паспорт назоратини 2024 йил декабридан кейин узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Максимилиан Кал 6 сентябр, жума куни Берлиндаги DW мухбирининг саволига жавобан айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер аллақачон, жумладан, яқинда Гёрлиц шаҳридаги Полша-Германия чегарасига ташрифи чоғида Германиянинг ташқи чегараларида назоратни сақлаб қолиш зарурлигини аниқ айтган.
Ички ишлар вазирлиги вакилига кўра, Германия полицияси ноқонуний миграция олдини олишда катта муваффақиятларга эришди. Хусусан, 2023 йил октябр ойидан буён Германиянинг ташқи чегараларида ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноятларга шерикликда гумон қилинган 1350 га яқин шахс қўлга олинди.
«Умумий Европа бошпана тақдим этишга асосланадиган сезиларли даражада мустаҳкамланган умумий Европа ташқи чегарани ҳимоя қилиш тизими жорий этилмагунча, бу чегара назорати зарур бўлиб қолиши мумкин», деди Ички ишлар вазирлиги вакили.
Бироқ у Шенген келишувида иштирок этувчи бошқа давлатлар (Франция, Белгия, Нидерландия, Люксембург ва Дания) билан чегараларда паспорт назорати жорий қилинадими, деган саволга жавоб бермади. Ички ишлар вазирлиги мавжуд вазиятга қараб қарор қабул қилади, дея қўшимча қилди Максимилиан Кал.
Германия барча қуруқликдаги чегараларини назорат қилиш Европа чемпионати пайтида жорий этилган
Германия футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилган 7 июндан 19 июлга қадар унинг чегараларининг бутун периметри бўйлаб паспорт назорати жорий қилинган эди. Ўшанда турнирнинг дастлабки икки ҳафтасида чегарада қидирувда бўлган 600 га яқин шахс, шунингдек, ўнлаб футбол безорилари ва ноқонуний миграция билан боғлиқ бўлган бир юз эллик киши қўлга олинган.
Июл ойи ўрталарида Германия Ички ишлар вазирлиги вакили Корнелиус Функе Дания, Нидерландия, Белгия, Люксембург ва Франция билан чегараларда чегара назорати бекор қилинишини, бироқ Полша, Чехия, Швейцария ва Австрия билан сақланиб қолишини билдирди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда иккита янги экологик лойиҳа ишга туширилди
Ўзбекистон | 14:50
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон меҳнат миграцияси бўйича икки томонлама битим имзолайди
Ўзбекистон | 14:44
-
Байден Трампнинг бир қатор таниқли рақибларини афв этди
Жаҳон | 14:30
-
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20
Мавзуга оид
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024
Бундестаг Олаф Шолцнинг сўровига биноан унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:21 / 14.12.2024