Яккасаройда замонавий сувтушар боғ барпо этилади ва Шота Руставели кўчасининг бир қисми гастрономик кўчага айлантирилади
Гастрономик туризм кўчасида велосипедлар учун узунлиги 1,6 км махсус йўлак, 40 дона замонавий ўриндиқ, имконияти чекланган инсонлар учун 10 та жойда махсус пандуслар ўрнатилади.
Яккасарой туманидаги «Пушкин» хиёбони ҳудудида замонавий сувтушар боғ барпо этиш бўйича тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тақдимотда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова «Пушкин» хиёбонида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида боғ ҳудуди замонавий дизаенда бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтган.
Шунингдек, Koch Construction қурилиш компанияси масъули Баҳри Сака учрашув иштирокчиларига боғ ҳудудида олиб бориладиган ишларнинг лойиҳаси билан таништириб ўтган.
Бундан ташқари, Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасини 24/7 режимида фаолият юритувчи, гастрономик туризм кўчасига айлантириш лойиҳаси тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилган.
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган тун-у кун фаолият кўрсатадиган савдо, кўнгилочар, гастрономик ва туризм кўчасига айлантириш, ушбу кўчадаги мавжуд бино ва иншоотларни замонавий қиёфага келтириш, жумладан, қурилиш-таъмирлаш, реконструкция қилиш ва ҳудудни ободонлаштириш ҳақида таништирилган.
Маълумот учун, гастрономик туризм кўчасида велосипедлар учун узунлиги 1,6 километр махсус йўлак, 40 дона замонавий ўриндиқ, имконияти чекланган инсонлар учун 10 та жойда махсус пандуслар ўрнатилади. Шу билан бирга, 1,5 километр майдонда яшил ҳудуд барпо этилади, автобуслар учун мавжуд 6 та бекат тўлиқ замонавий реконструкция қилинади. Ҳудудда ҳожатхоналар ташкил этилади. Шунингдек, ҳудуддаги кесиб ўтувчи ер ости йўлакларга имконияти чекланган фуқаролар учун 4 дона пандус қойилади ва 2 та чоррахадаги ер ости йўлаклари реконструкция қилинади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
16:44 / 12.01.2025
Тошкентда Cobalt ёниб кетди
14:53 / 25.12.2024
Хитой компанияси Аския бозорини 225,6 млрд сўмга сотиб олди
16:39 / 18.12.2024
«Яшаш ва севги санъатини ўрганса бўлади» — ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова уйидан фоторепортаж
12:30 / 15.10.2024