Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
Сенатда маъқулланган қонун тадбиркорлар томонидан ҳисоботларни давлат органларига тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилиши муносабати билан ҳисоботларни қабул қилувчи органларнинг жавобгарлик чораларини кучайтирмоқда.
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида «Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоботларни давлат органларига тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241.10-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
«Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида тадбиркор томонидан давлат органларига тақдим этадиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланиб, унга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланган эди.
Шу боис мажлисда муҳокама қилинган қонун тадбиркорлар томонидан ҳисоботларни давлат органларига тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилиши муносабати билан ҳисоботларни қабул қилувчи органларнинг жавобгарлик чораларини кучайтирмоқда.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик (жарима жазоси) белгиланмоқда.
Таъкидланишича, муҳокамадан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:32 / 20.05.2026
Наркожиноятлар учун шартли озод қилиш тартиби чекланади
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
22:23 / 14.05.2026