Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2024 йил январ-август ойларидаги ташқи савдо айланмасига доир маълумотни тақдим этди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида республика ташқи савдо айланмаси 42,7 млрд долларга етган. Бунда экспорт ҳажми 17,34 млрд доллар, импорт ҳажми эса 25,36 млрд доллар. Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда экспорт 5,5 фоизга, импорт 7,4 фоизга ошган. Ташқи савдо салбий салдоси эса 8 млрд долларга етган.  

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги сифатидаги ўрнини сақлаб қолган бўлса-да, бу борада Россиянинг улуши ҳам ошиб боряпти. Ҳисобот даврида Хитой билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 8 млрд долларга, Россия билан 7,7 млрд долларга етган. Бу республика умумий ташқи савдо айланмаси ҳажмининг мос равишда 18,8 ва 18,2 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми Қозоғистон (6,2 фоиз), Туркия (4,6 фоиз) ва Жанубий Корея (3,1 фоиз) билан қайд этилган.

2024 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга бўлган Топ-10 давлат:

  • Хитой – 8 млрд доллар;
  • Россия – 7,7 млрд доллар;
  • Қозоғистон – 2,6 млрд доллар;
  • Туркия – 1,9 млрд доллар;
  • Корея – 1,3 млрд доллар;
  • Туркманистон – 805 млн доллар;
  • Франция – 744 млн доллар;
  • Германия – 679 млн доллар;
  • Афғонистон – 668 млн доллар;
  • АҚШ – 614 млн доллар.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатдан бешта мамлакат – Франция, Афғонистон, Қирғизистон, Покистон ва Тожикистон билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган. Қолган 15 та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолган.

Эътиборга молик жиҳати январ-август ойларида ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда, қуйидаги давлатларга экспорт ҳажми сезиларли даражада кўпайган: Россияга (1,97 млрд доллардан 2,46 млрд долларга), Францияга (261 млн доллардан 497 млн долларга), Афғонистонга (537 млн доллардан 646 млн долларга), АҚШга (90 млн доллардан 210 млн долларга). Марказий Осиё мамлакатларининг барчасига маҳсулот етказиб бериш қисқарган: