Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокат: Зарема Мусаеванинг саломатлиги ўта оғир даражага яқин
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 2-тоифа инсулин қандли диабет билан касалланган Зарема Мусаеванинг қондаги қанд миқдори 30 га етган, бу критик даражага яқин.
Аргундаги колонияда Чеченистоннинг мухолиф 1ADAT Telegram-канали муаллифларининг 54 ёшли онаси Зарема Мусаеванинг соғлиғи жиддий ёмонлашди. Бу ҳақда 25 сентябр, чоршанба куни ҳуқуқшунос Александр Савинга таяниб, Қийноқларга қарши жамоа инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.
«Мусаеванинг сўзларига кўра, қанд миқдори бир неча ҳафтадан бери кўтарилмоқда. Колония шифокорлари қўлидан келган барча ишни қилишмоқда, Чеченистон Республикаси Жазони ижро этиш федерал хизмати тиббий бўлими республика касалхонасига режалаштирилган ётқизиш ҳақида сўров юборган, бироқ жавоб келмаган. Энди Зарема қанд миқдори янада ошишига йўл қўймаслик учун ўзини озиқ-овқат билан чеклаб қўйди ва касалхонага ётишни кутмоқда», — дея Савиннинг Telegram-каналида сўзларидан иқтибос келтиради инсон ҳуқуқлари ташкилоти.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 2-тоифа инсулинли қандли диабет билан касалланган Зарема Мусаеванинг қондаги қанд миқдори 30 га етган, бу критик даражага яқин. «Инсулин дозаси доимий равишда ошириляпти, аммо бу ёрдам бермаяпти», деб ёзади Қийноқларга қарши жамоа.
Суд Мусаевани колониядан озод этишдан бош тортди
2024 йил июн ойида Чеченистоннинг Шали шаҳар суди Мусаевани Аргундаги колониядан озод қилишдан бош тортди, чунки унинг касаллиги унга жазони ўша ерда ўташга имкон беради. Аниқлик киритилишича, адвокат Александр Савин Мусаеванинг соғлиғи ҳақида 24 сентябр куни Чеченистон Республикаси Олий судининг шартли озодликка чиқариш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган йиғилишда билган. «Суд бир ойга қолдирилди, чунки Зарема томонидан ҳужумга учраган полициячи - жабрланувчига хабар берилмаган», — дея тушунтирди инсон ҳуқуқлари ташкилоти.
Зарема Мусаеванинг ўғирланиши
2022 йил январ ойида ўзини Чеченистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари деб таништирган номаълум шахслар Зарема Мусаеванинг Нижний Новгороддаги хонадонига бостириб кириб, аёлни мажбуран Грознийга олиб кетишган. Мусаеванинг оиласи Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг яқин тарафдорларини уни ўғирлашда айблади, у эса Янгулбоевлар оиласи аъзоларини «ё қамоқхона, ё ер ости кутяпти», деб жавоб қайтарди. Зарема Мусаева суд қарорини кутар экан, бир йилдан кўпроқ вақтни тергов ҳибсхонасида ўтказди. Бу вақт ичида, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, унинг соғлиғида жиддий муаммолар пайдо бўла бошлаган.
2023 йил июл ойида Мусаева Грозний суди томонидан фирибгарлик ва полиция ходимига кўчириш вақтида зўравонлик қўллаганлик айби билан 5,5 йилга умумий режимли колонияга ҳукм қилинган. Апелляция шикоятидан сўнг Чеченистон Олий суди жазони 5 йил колониядаги жазо билан алмаштирди. 2024 йил март ойида Пятигорскнинг бешинчи кассация суди ҳукмни алмаштириб, қамоқ муддатини уч ойга - 4 йил-у 9 ойга қисқартирди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
14:47 / 12.01.2026