Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Die Zeit: Шолц Путинга қўнғироқ қилмоқчи
Олаф Шолц Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 саммити арафасида Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Die Zeit. Германия канцлери ва Россия президенти икки йилдан бери гаплашмаяпти.

Фото: Reuters/Scanpix
Германия канцлери Олаф Шолц Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 1 октябр, сешанба куни Die Zeit газетаси Германия ҳукуматидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб хабар берди. Бу суҳбат ноябр ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 саммити арафасида ўтказилиши режалаштирилган, бироқ Берлин ҳозирча Москвага расмий сўров билан чиққани йўқ, деб ёзади нашр.
Агар суҳбат бўлиб ўтса, Шолц Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар раҳбарларидан биринчи бўлиб Путин билан тўғридан тўғри алоқани тиклайди. Германия канцлери ва Россия президенти ўртасидаги сўнгги телефон мулоқоти 2022 йил декабрида бўлиб ўтган. АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам Путин билан охирги марта 2022 йилда тўғридан тўғри гаплашган.
Байден Германияда Украина бўйича халқаро учрашув ўтказилишини эълон қилди
АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро алоқа гуруҳининг "Рамштайн" форматида навбатдаги йиғилиши ўтказилишини маълум қилди. АҚШ раислигидаги музокаралар Германияда бўлиб ўтади, у ерда Украинани қўллаб-қувватловчи 50 дан ортиқ давлатнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш режалаштирилган, деб маълум қилди 26 сентябр куни Оқ уй.
Вашингтон алоқа гуруҳининг учрашуви қаерда бўлишини маълум қилмади, бироқ у Американинг Рамштайндаги ҳарбий базасида ўтказилиши кутилмоқда, дея қайд этади dpa.
Байден Германияга октябр ойи ўрталарида ташриф буюради. У Германия канцлери Олаф Шолц ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашиши, сўнг Рамштайн ҳарбий базасига бориши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44
-
Туркия ва АҚШ Исроилдан Сурияга ҳужумларни тўхтатишни сўради
Жаҳон | 22:19
Мавзуга оид

11:05
Путин санкцияларга қарамай урушни давом эттирмоқчи

15:27 / 15.07.2025
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

12:35 / 15.07.2025
Каллас: Трамп Украинада тинчликка эришиш учун Россияга жуда узоқ вақт берди

09:45 / 15.07.2025